АсосийJinoyat

Сурхондарёда фарзандини 1,5 млн сўмга сотаётган шахс ушланди

'Сурхондарёда фарзандини 1,5 млн сўмга сотаётган шахс ушланди'ning rasmi

Бош прокуратура матбуот хизмати Сурхондарё вилоятида фарзандини сотишга уринган шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилганини хабар берди.

Маълум бўлишича, Департаментнинг Шўрчи туман бўлими, туман прокуратураси ва туман ИИБ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ч.Т. ўзининг 13.10.2018 йилда туғилган фарзанди Р.Б.ни 1,5 млн. сўмга сотаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Ч.Т.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Бошқа янгиликлар