1

Телефон талончилари қўлга олинди

ЖИНОЯТ 19.11.2018, 17:32
Телефон талончилари қўлга олинди

Тошкент вилояти Зангиота туманида жойлашган автомашиналарга техник хизмат кўрсатиш шохобчасида фуқаро Ж.Р.нинг ёнига бири киши келиб, телефонидан қўнғироқ қилиб олишни сўрайди. “Самсунг” русумли уяли телефон аппаратини қўлга олган йигит ўзига керакли рақамларни теришга чоғланади. Ҳоли гаплашиш баҳонасида у аста юриб, телефон эгасидан узоқлаша бошлайди. Сал юргач унинг қадамлари бирдан тезлашиб, воқеа жойидан қочиб кетади.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Зангиота тумани Ўртавул қўрғонида яшовчи Ш.Қ. содир этгани аниқланган.

Фарғона шаҳрининг Қўқон кўчасида жойлашган “Лимон” савдо дўконида эса М.А. исмли аёл юзига урилган зарбдан ўзини йўқотиб қўяди. Шу орада унга ташланган аёл унинг “RED Mi-5” русумли мобиль телефонини тортиб олади.

Тезкор чоралар натижасида ушбу жиноятни Фарғона шаҳрида яшовчи Г.Қ. исмли аёл содир этганлиги аниқланган.

Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманидан бўлган хусусий тадбиркор Д.Т. эса ички ишлар бўлимига мурожаат қилиб, Дўстобод шаҳрида жойлашган маиший техника дўконида номаълум шахс унинг “FLY” русумли мобиль телефонини тортиб олганлигини маълум қилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Қўйичирчиқ туманида яшовчи Д.З. содир этганлиги аниқланган.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармасидан маълум қилишларича, юқоридаги барча ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1