1

Ўзбекистон Президентининг совғаси Афғонистонга топширилди

ЖАМИЯТ 19.11.2018, 21:33
Ўзбекистон Президентининг совғаси Афғонистонга топширилди

Кобул шаҳрида Ўзбекистон Президенти номидан Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган 25 та автобусни Афғонистон Олий таълим вазирлигига топшириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигининг матбуот хизмати хабар берди.

Мамлакат раҳбарининг афғон халқига туҳфасини Ўзбекистон элчиси Ёдгорхўжа Шодмонов топширди.

Маросимда сўзга чиққан вазирлик ва идораларнинг расмий вакиллари барча соҳалардаги Афғонистон – Ўзбекистон муносабатларининг сезиларли даражада фаоллашганини, бу, аввало, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан амалга оширилаётган очиқлик ва қўшни Афғонистон билан дўстлик алоқаларини мустаҳкамлашга қаратилган сиёсат билан чамбарчас боғлиқлигини мамнуният билан қайд этди.

Олий таълим вазири Нажибулла Хўжа Умарий Ўзбекистон Президентига афғон халқига қилинган муҳим совга учун чуқур миннатдорчилик изҳор этди ва ушбу ҳодиса Ўзбекистоннинг Афғонистон халқига биродарларча муносабатининг ёрқин намунаси эканлигини қайд этди.

Молия вазири ўринбосари Абдулла Рақибий Афғонистонда уруш давом этаётганлигига қарамай икки давлат ўртасида келажакда ҳамкорликнинг сезиларли истиқболлари мавжудлигини эътироф этди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1