1

Москвага психотроп таблеткалар олиб кетаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

ЖИНОЯТ 20.11.2018, 13:29
Москвага психотроп таблеткалар олиб кетаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

Гиёҳвандлик воситалари сингари психотроп моддалар ҳам ижтимоий хавфли ва оғир оқибатларга олиб келадиган офат сифатида қаттиқ қораланади, қанчадан-қанча кишиларнинг умрига, соғлиғига зомин бўлади.

Қарши халқаро аэропортида "Қарши-Москва" йўналиши бўйича "яшил йўлак" орқали ҳаракатланиб, учиб кетмоқчи бўлган фуқаро А.И. нинг қўл юклари рентген аппарати ёрдамида божхона назоратидан ўтказилди.

Натижада йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган 38 дона “Alprazolam” ёзувли психотроп таблеткаларини дорилар орасига яширилган тарзда, ноқонуний равишда юртимиздан олиб чиқилишининг олди олинди, деб хабар бермоқда қўмита матбуот хизмати.

Мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1