Тошкентда автомашина салонидан 1 800 АҚШ долларини ўғирлаган шахс ушланди

ЖИНОЯТ 21.11.2018, 14:48
Тошкентда автомашина салонидан 1 800 АҚШ долларини ўғирлаган шахс ушланди

Шу йил 7 август куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида жойлашган «Стройгород» савдо мажмуаси олдида қаровсиз қолдирилган И.Ш.га тегишли Lacetti русумли автомашина эшик қулфини бузиш йўли билан очиб, салонидан 1 800 АҚШ доллари бўлган ҳамённи ўғирлаб кетган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар берди.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Олмазор туманида яшовчи Ж.М. содир этганлиги аниқланиб ушланди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1