1

Хоразмда Санитария-эпидемиология маркази бўлинма мудири пора билан қўлга олинди

ЖИНОЯТ 23.11.2018, 12:43
Хоразмда Санитария-эпидемиология маркази бўлинма мудири пора билан қўлга олинди

Хоразм вилояти Қўшкўпир туманидаги 15-сонли умумий ўрта таълим мактабида туман давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бўлинмаси томонидан санитария-гигиена аҳволини ўрганиш юзасидан текшириш ўтказилди. Тадбирда мактабда санитария-гигиена нормаларига зид ҳолатлар ҳам аниқланди. Лекин мазкур текшириш давомида Қўш­кўпир тумани давлат санитария-эпидемиология назорати маркази бўлинма мудири Холида Машарипова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) мактаб директори ўринбосари Мансур Саидовдан камчиликларни бартараф этиш учун пора сўрайди.

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда мактаб директори ўринбосари М.Саидовнинг аризасига асосан ўтказилган тадбирда Холида Машарипова мактабнинг санитария-гигиена аҳволи юзасидан ўтказилган текширишларда аниқланган камчиликларни расмийлаштирмаслик эвазига директор ўринбосаридан 500 минг сўм пулни пора тариқасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан қўлга олинди.

Х.Машарипова айбига иқ­рор бўлиб, мазкур пулларни туман санитария-эпидемиология назорати маркази бош шифокори Умар Жуманиёзовнинг топшириғига асосан олганлигини билдирди. Унинг иқрорномаси юзасидан тадбир давом эттирилди. У.Жуманиёзов марказнинг бўлинма мудири Х.Машариповадан 500 минг сўм пулни олган вақтда қўлга олинди.

Департаментнинг Хоразм вилояти бошқармаси катта инспектори Дилрабо Курязованинг маълум қилишича, мазкур ҳолат юзасидан Иқтисодий жиноятларга қар­ши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармаси томонидан айбдорларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, жазо муқаррарлиги таъминланди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1