Шу йилнинг 22 ноябрь куни номаълум шахс Тошкент шаҳрининг Чилонзор туман Сеул кўчасида жойлашган фирма маслаҳатчиси С.У.нинг иш жойидаги хизмат хонаси эшиги очиқ қолганидан фойдаланиб, у ердан 27 900 АҚШ долларини ўғирлаб кетган.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Тошкент вилояти Ўртачирчиқ туманида яшовчи шу корхона қоровули Ш.Р. содир этганлиги аниқланиб, ушланган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.






