"Toshissiqquvvati" DUK ахборот хизматининг маълум қилишича, 2018 йилнинг 8 декабридан Тошкент шаҳрида "энергия ташувчилар ва материаллар нархи ошиши" муносабати билан марказий иситиш тизими ва иссиқ сув таъминоти тарифлари оширилади.
Унга кўра,
• аҳоли учун марказий иситиш тизимига бир ойлик тариф турар-жой квадрат метри учун 1610,99 сўмгача оширилади;
• иссиқ сув таъминоти учун янги тариф ҳисоблагичсиз киши бошига 18609,24 сўмни ташкил этади, ҳисоб ускунаси бўлганда иссиқ сув таъминоти кубометрига 4765,20 сўмга тенг бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бунга қадар пойтахт аҳолиси ҳисоблагич бўлган ҳолатда иссиқ сувнинг бир кубометри учун 4332 сўм тўлаётган эди. Ҳисоблагич мавжуд бўлмаганда ойига киши бошига 16 917,49 сўм тўланган.
Шунингдек, марказлашган иситиш тарифи иситиладиган майдоннинг ҳар бир квадрат метри учун 1464,53 сўм тўланаётганди.






