АсосийJamiyat

Путин Алишер Усмонов ва унинг рафиқасини орден билан тақдирлади

'Путин Алишер Усмонов ва унинг рафиқасини орден билан тақдирлади'ning rasmi

Россия президенти Владимир Путин 27 ноябрь куни Кремлда спорт ва маданият арбобларига давлат мукофотларини топширди, деб хабар берди Кремль матбуот хизмати.

Тақдирланганлар орасида ўзбекистонлик ишбилармон Алишер Усмонов ва унинг рафиқаси Ирина Винер-Усманова ҳам бор.

Алишер Усмонов ва Ирина Винер-Усмонова “Ватан олдидаги хизматлари учун” III ва II даражали орденлари билан тақдирланди. Россия президенти Владимир Путин Винер-Усмонованинг бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоаси олдидаги хизматларини алоҳида таъкидлаб ўтди. Ирина Винер-Усмонова бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоасининг бош мураббийи сифатида фаолият юритади.

Бундан ташқари, артистлар Инна Чурикова ва Александр Збруев, қўшиқчи Лев Лешенко ва спорт мураббийи Олег Знарок давлат мукофотига сазовор бўлишган. Космонавт-синовчи Сергей Рижиковга Россия фахрли учувчи-космонавти ва Россия қаҳрамони унвони берилди.

    Бошқа янгиликлар