1

Андижонда ўгай невара 83 ёшли бувисини ўлдирди (видео)

ЖИНОЯТ 28.11.2018, 13:03
Андижонда ўгай невара 83 ёшли бувисини ўлдирди (видео)

Андижон вилояти, Асака тумани "Чек" маҳалласида яшовчи фуқаро А.Ж. уйида ёлғиз яшовчи 1936 йилда туғилган онасидан хабар олиш учун кеганида унинг юзида тан жароҳати билан вафот этганига дуч келади. Бу ҳақда у дарҳол туман ИИБга хабар беради.

Олиб борилган тезкор ҳаракатлар давомида, Т.Ж. фожиали ўлимига марҳуманинг 1991 йилда туғилган ўгай невараси И.Н. сабабчи бўлгани аниқланган.

Ушбу оила бир неча йиллар мобайнида уй-жой масаласида низолашиб келган. Ўзаро жанжал сабаб невара 83 ёшли бувиси Т.Ж.нинг юзига қўли билан уриб жароҳат етказиши натижасида бувиси воқеа жойида вафот этган.

Ҳолат юзасидан тегишли моддалар билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1