1

Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

ЖИНОЯТ 28.11.2018, 23:11
Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги мансабдор шахсларига нисбатан Жиноят кодексининг бир қатор мансабдорлик жиноятлари факти юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, тергов ҳаракатлари давомида Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги директори Р.И., агентлик директори ўринбосари У.Н., агентлик бўлим бошлиғи А.А. ва шўъба мудири О.М.ларга 2018 йил 16 ноябрда айб эълон қилиниб, уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилган.

Тергов сири нуқтаи назаридан иш юзасидан бошқа маълумотларни ошкор қилиш мақсадга мувофиқ эмас, деб топилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1