1

Сурхондарёда эшиклари очиқ ҳолда қолдирилган "Nexia"ни маст одам олиб қочди

ЖИНОЯТ 29.11.2018, 06:25
Сурхондарёда эшиклари очиқ ҳолда қолдирилган "Nexia"ни маст одам олиб қочди

Жорий йилнинг 26 ноябрь куни Сурхондарё вилоятининг Денов туманида яшовчи Ф.П. маст ҳолда «Dena» савдо дўкони олдида эшиклари очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилган «Намуна» маҳалласида яшовчи З.Ҳ. бошқарувидаги Nexia автомашинасини ҳайдаб қочган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси маълумотига таяниб, ЎзА хабар бермоқда.

Кўрилган чоралар натижасида Ф.П. автомашинани «Нурли манзил» маҳалласи Боғи баланд кўчасида ҳайдаб кетаётган вақтида ушланган.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1