Судланувчи А.Миножидинов транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқига эга бўлмасада, 2018 йил 15 июнь куни М.Эгамбердиевга тегишли “Кобальт” русумли 40Е 454ОА давлат рақамли транспорт воситасини ҳеч қандай ҳужжатларсиз, “4R-148”-сонли Олтиариқ-Водил автомобиль йўлининг Фарғона тумани ҳудудидан ўтган 71-километрида Водил йўналиши бўйлаб бошқариб кетаётиб, “Йўл-ҳаракати қоидалари”нинг 2, 53, 70, 77, 82-бандлар, талабларини қўпол равишда бузиб, ўзига нисбатан қарама-қарши йўналишга ўтиб, Олтиариқ йўналиши бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган Х.Турдиматов бошқарувидаги “Ласетти” русумли 40L 680FA давлат рақамли тарнспорт воситаси билан тўқнашув содир этган.
Натижада “Кобальт” русумли транспорт воситаси йўловчилари М.Миножиддинова, Н.Носирова ва вояга етмаган М.Абдувалиева, “Ласетти” русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Х.Турдиматов вафот этишган, шунингдек, “Ласетти” русумли транспорт воситаси йўловчилари вояга етмаган О.Абдухалилов ва М.Абдухалилова турли даражада тан жарохати олишган.
Мазкур жиноят иши жиноят ишлари бўйича Фарғона туман суди раиси Ф.Абдураимов томонидан сайёр суд мажлисида кўриб чиқилиб, судланувчи А.Миножиддиновга Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддаси 3-қисмининг “а” банди билан Жиноят кодекси 45,57-моддаларини қўллаб, 3 йил муддатга транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилиб,йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Суд тмонидан А.Миножиддиновга нисбатан жазо тайинлашда унинг айбига тўлиқ иқрор ва қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, муқаддам судланмаганлиги, жабрланувчининг қонуний вакиллари Абдухалил Миножидинов, А.Нишонов, М.Аъзамов, А.Турдиматовларнинг даъвоси йўқлиги, уларнинг енгиллик бериш ҳақидаги талаблари, оилавий шароити, ёшлиги, яшаш жойидан ижобий тавсифланиши, йўл-транспорт ҳодисасида ўзи ҳам тан жароҳати олганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида баҳоланди.






