1

Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 34 минг доллар тўхтатилди

ЖИНОЯТ 30.11.2018, 16:08
Қирғизистонга ноқонуний олиб чиқиб кетилаётган 34 минг доллар тўхтатилди

Фарғона чегара божхона пости ходимлари юртимиз божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб чиқилишига доир навбатдаги қонунбузарлик ҳолатларини фош этди.

“Фарғона” чегара божхона пости орқали қўшни Қирғизистон Республикасига чиқиб кетаётган фуқаро А.З. божхона назоратидан ўтиш чоғида божхона ходимларида шубҳа уйғотди.

Белгиланган тартибда холислар иштирокида шахсий кўрикдан ўтказилганда эгнидаги ички кийими ичидан божхона ходимининг оғзаки сўровида маълум қилинмаган, 30 минг доллар мавжудлиги ошкор бўлди.

Шунингдек, ҳуқуқбузарнинг кийиб олган курткасининг ўнг чўнтагида 4 минг доллар ва қўл сумкаси ичидаги ҳамёнида 510 турк лираси борлиги аниқланди.

Шу тариқа ушбу фуқаро жами 34 минг доллар ва 510 турк лирасини яширин ҳолда қўшни давлатга олиб чиқиб кетмоқчи бўлганда божхона ходимлари тўхтатиб қолди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан божхона текширувлари давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1