1

Яна бир сохта МИБ ходими қўлга олинди

ЖИНОЯТ 01.12.2018, 21:35
Яна бир сохта МИБ ходими қўлга олинди

Шу йилнинг 7 ноябрь куни Фарғона вилоятининг Риштон туманида яшовчи И.Э. (исмли аёл) ИИБга мурожаат қилиб, шу йил 1 ноябрь куни унинг яшаш уйида “Аброр Тошматов” исмли номаълум шахс ўзини туман МИБ ходими деб таништириб, газ ва электр таъминотидан қарздор эканлигини айтиб, алдов йўли билан ундан 330 000 сўм пул олиб, тўлов учун қалбаки маълумотнома бериб кетганлигини маълум қилган.

Бу ҳақда ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси маълум қилмоқда.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Риштон туманида яшовчи, аслида "Тоза Ҳудуд" ДУК ҳайдовчиси бўлган Ш.Ж. содир этганлиги аниқланиб, ушланган. Тергов давом этмоқда.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1