3 декабрь куни бутун дунё ногиронлиги бор фуқароларнинг муаммоларини эътибордан четда қолдирмаслигимиз, уларга, уларнинг тақдирига бефарқ бўлмаслигимиз кераклигини эслатадиган муҳим санани нишонлайди.
Давлат хизматлари агентлиги ходимлари бу тамойилларга йилда бир маротаба эмас, балки ҳар куни риоя қилади. Давлат хизматлари марказларида алоҳида эътиборга муҳтож бўлган инсонлар ўз имкониятлари чекланганлигини ҳис этмасликлари учун зарур шарт-шароитлар яратилмоқда.
Бунинг учун, идорамиз ташкил этилганиданоқ, биноларнинг қулайлигига алоҳида эътибор қаратилмоқда — махсус пандус ва тутқичлар ўрнатилиб, очилаётган янги замонавий Марказлар аравачалар билан жиҳозланаяпти. Аммо булар, фақатгина моддий-техник жиҳатлар.
Бизлар кўп маротаба жойларга чиқиб давлат хизматларини кўрсатиш ҳақида айтиб берганмиз. Улар турли сабабларга кўра Марказга ташриф буюриш имконига эга бўлмаган фуқароларимизга кўрсатилади. Шундай қилиб, зарур бўлганда, фуқароларимизга давлат хизматлари уйига бориб тақдим этилади. Ҳеч ким эътибордан четда қолмайди.
Давлат хизматлари агентлиги жамоаси барчага чин дилдан соғлик, фаровонлик ва эртанги кунга бўлган ишончни янада ортишини тилаб қолади.






