1

Ибратли ҳикоят: Тоғдек яхшилик

МУТОЛАА 05.12.2018, 10:52
Ибратли ҳикоят:  Тоғдек яхшилик

Бир куни кечаси бир одам кучли ёмғирнинг ёшишига зўрға чидаганча, бирор бир машина тўхтаб унга ёрдам беришини илҳақ кутарди. Боиси, унинг машинаси шу ерда бузилиб қолган, нима қилишини билмасди. У сувга бўккач, оқ байроқ ясаб, биров кўрсин учун силкий бошлади.

Бахтига қарама-қарши томондан келаётган машина тўхтаб, йўловчини таксилар турадиган жойга элтиб қўйди. 44-45 ёшлар атрофидаги бу одам шошиб турган эканми, ҳайдовчига дарров раҳмат айтди ва унинг манзилини ёзиб олиб, жўнаб кетди.

Етти кундан кейин ҳайдовчи йигитнинг эшиги тақиллади. Унинг уйига катта совға келтиришганди. Уй эгасига мактуб ҳам тутқазишди. Йигит ўқиди:

"Тунда мени кузатиб қўйганинг учун катта раҳмат. Ўшанда ёмғир нафақат менинг либосларимни, балки қалбимни ҳам шаллабо қилганди. Кейин сен келдинг. Сен тенги ўғлим бор. У бемор. Шунинг учун жуда шошаётгандим. Уйга келишим билан унинг касали азоб бераётганининг устидан чиқдим. Врач бўлганим учун ўғлимга биринчи тиббий ёрдамни кўрсатдим. Сўнг касалхонага олиб бордик. Агар бироз кечикканимда-ми?! Сен бир эмас, бирваракайига уч нафар инсоннинг ҳаётини сақлаб қолдинг, Аллоҳ сени асрасин...”

Қиссадан ҳисса шуки: сиз учун хасдек туюлган яхшилик ҳам бировларга тоғдек ёрдам бериши мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1