“Терминатор” фильми суратга олинганига 30 йил бўлди. Гарчи фильмнинг реклама бюджети кам ва афишалардаги номлар таниқли бўлмаган бўлса ҳам дунё ижарасида 100 миллион долларга яқин маблағ тўплаган.
“Терминар” ғояли Жеймс Кэмероннинг тушига кирган
Жеймс Кэмероннинг тасдиқлашича, “Терминатор” фильми ғояси илк марта унинг тушига кирган. “Пираний” фильмини суратга олиш жараёнида режиссер қаттиқ иситмалайди ва даҳшатли туш кўради. Тушида кучли олов ичидан темир одам қўлида пичоқ билан унга ташланади.
Уйқудан турган Кэмерон АҚШга қайтади ва тушини янги лойиҳага айлантиришга қарор қилади.
Кэмерон “Терминатор” ҳуқуқини 1 долларга сотган
Биринчи “Терминатор” фильмининг сценарийси тайёр бўлгач, Кэмерон Гейл Энн Херддан ёрдам сўрайди. Улар ҳамкорлик шартномаси тузишади ва Кэмерон “Терминатор” ҳуқуқини Хердга бир доллар эвазига сотади. Херд эса бунинг ўрнига фильмни молиялаштирувчи студия топишга рози бўлади.
Лэнс Хенриксен Терминатор бўлиши мумкин эди
Барчага маълум ва машҳур спортчи ва актер О.Жей Симпсон ҳам бир вақтда бош рол учун кастингдан ўтган. Турли манбалар бу рўйхатга Мел Гибсон ва Юрген Прохнони ҳам киритишади. Аммо Шварценеггер пайдо бўлгунига қадар бу рол учун асосий даъвогар Лэнс Хенриксен эди.
I’ll Be Back (Мен қайтаман) бошланиши
Тасвирга олиш ишлари бошланган пайтда Арнольд Шварценеггер эндигина Америка фуқаролигини олган бўлиб, инглиз тилида яхши гапира олмасди. Гарчи фильмда жуда кўп иборалар ишлатилмаган бўлса ҳам темир Арни “I’ll Be Back” айтишга жуда қийналган.
“Терминатор” бюджети бор-йўғи 6.5 миллион доллар бўлган
1980 йилларда голливуд фильмларининг бюджети Суперкубокнинг 30 сониялик реклама ролигини олишдан сал камроқ бўлган.
Кесиб ташланган жойлари
Фильмни ишлаш жараёнида унинг сюжетлари доим қайта ишланган, такомиллаштирилган. Қандайдир саҳналар қўшилган бўлса, яна қандайларидир қўшилган ёки алмаштирилган. Айтиш жоизки, баъзи саҳналар умуман томошабинлар ҳукмига ҳавола этилмаган.
Кэмерон “Терминатор” сабаб “Бегоналар” режиссерига айланган
“Терминатор” Кэмероннинг кейинги фильми – “Бегоналар” (“Aliens”) билан чамбарчас боғлиқ. Айтиш мумкинки, агар “Терминатор” бўлмаганида айни пайтда ҳаммамизга маълум ва машҳур “Бегоналар” бўлмасди.





