Ўзбекистон Республикаси бош вазири Абдулла Арипов 18 декабрь куни Қирғизистонга боради.
"Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва Қирғизистон Республикаси Бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев раислигида 2018 йилнинг 18 декабрь куни Ўш шаҳрида Ўзбекистоннинг чегарадош вилоятлари раҳбарлари билан Қирғизистон Ҳукуматининг чегарадош вилоятлардаги мухтор вакиллари кенгашининг иккинчи йиғилиши бўлиб ўтади", - дейилган хабарда.
Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар беришича, Арипов Ўшда Қирғизистон Республикаси бош вазири Муҳаммадкалий Абилгазиев билан учрашади.






