Ўзбекистондаги алоқа оператори навбатдаги спам-хабарлардан огоҳлантиради

HI-TECH 28.10.2014, 18:20
Ўзбекистондаги алоқа оператори навбатдаги спам-хабарлардан огоҳлантиради

Beeline алоқа оператори абонентларни қайта қўнғироқ, SMS-хабар ёки электрон хат олиш мақсадида юборилаётган ва тез такрорланаётган SMS -спам ҳолатларидан огоҳлантиради.

Огоҳлантирувчи хабарга кўра, абонентларга “Позвоните нам быстро, чтобы подтвердить свой выигрыш…” ёки “Здравствуйте, позвоните мне срочно 002454056520” тарзидаги SMS-хабарлар келмоқда. Компания бундай ҳолатда зинҳор қайта қўнғироқ қилмасликни ва жавоб бермасликни, шунчаки уни ўчириб ташлашни тавсия қилади.

Фирибгарларнинг ҳаракатлари натижасида абонент шахсий маълумотларини, пул маблағларини йўқотиши, компьютер ёки мобил мосламасига зарарли дастурни юклаб олиши, шунингдек спам-саҳифага тушиб қолиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал, ўзбекистонлик абонентларга Эбола вирусидан огоҳлантирувчи спам-хабар кела бошлаган эди.

Манба: uz.infocom.uz

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1