1

Antares ракета ташувчиси кўтарилиш пайтида портлаб кетди

HI-TECH 29.10.2014, 09:07
Antares ракета ташувчиси кўтарилиш пайтида портлаб кетди

Виржиния штати Уоллопс оролидаги НАСА космодромидан кўтарилган Antares ракета ташувчиси Cygnus юк кемаси билан бирга кўтарилиш пайтида 28 октябр куни портлаб кетди.

Ракетанинг кўтарилиши НАСА сайти орқали тўғридан-тўғри эфирга узатиб турилганди. Портлаш стартдан сўнг рўй берди. Ракета ердан бироз узоқлашишга улгурган эди.

Космодромда кўрилган зарар ва жабр кўрганлар, шунингдек фалокат сабаблари ҳақида хабар берилгани йўқ, деб ёзади ТАСС.

Cygnus Халқаро космик станцияга икки тоннадан кўпроқ юкни етказиб бериши керак эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1