WhatsApp биринчи марта молиявий натижаларни эълон қилди

HI-TECH 29.10.2014, 10:23
WhatsApp биринчи марта молиявий натижаларни эълон қилди

WhatsApp мессенжерини 22 миллард долларга сотиб олган Facebook компанияси биринчи марта хизматнинг молиявий натижаларини эълон қилди. Аслида бу натижа зарарли бўлиши кутилаётган эди. Бу ҳақда АҚШ қимматли қоғозлар ва биржа комиссияси (SEC) ҳужжатлари гувоҳлик бермоқда.

2014 йилнинг олти ойи давомида WhatsAppнинг соф зарари деярли 4 фоизга ўсиб, 232,5 миллион долларни ташкил этди. Ўтган йили бу кўрсаткич 58,8 миллион доллар эди. Хизматнинг биринчи ярим йилликдаги тушуми 5,5 марта кўпайди ва 15,3 миллион долларга етди.

Ўтган 2013 йилда зарар 138,15 миллион долларни, тушум эса 10,2 миллион долларни ташкил этган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1