1

"Автогол" урган анти-қаҳрамонлар

СПОРТ 29.10.2014, 13:57
"Автогол" урган анти-қаҳрамонлар

Автогол деса Ўзбек футболи мухлислари кўз ўнгига Шорахмедов ва Йўлдошевлар келадиган бўлди. Бироқ бизнинг бугунги ҳикоямиз улар ҳақида эмас. Шундоқ ҳам ушбу икки ҳимоячи ҳақида етарлича айтилди, гапирилди ва ёзилди. Биз жаҳон футболида ўз автоголлари билан мухлислар хотирасида сақланиб қолган футболчилар ҳақида сўз юритамиз.
1995-йили Белгия чемпионатининг навбатдаги турида «Жерминал» жамоаси ўз майдонида «Андерлехт»ни қабул қилади. Ушбу ўйин қаҳрамони мезбонлар ҳимоячиси Стен вен ден Буйс бўлди. У ўйинда «хет-трик»ка эришади. Энг қизиғи голларининг барчасини ўз дарвозасига киритади. Меҳмонлар биронта ҳам гол урмай туриб 3:2 ҳисобида ғалабага эришадилар. Ҳа бунақа омадни фақат орзу қилиш мумкин.
1976-йилда «Астон Вилла» - «Лестер» ўйинида «Вилла»нинг Шимолий Ирландиялик футболчиси ўзига хос «покер»га эришди. Яъни иккитасини рақиб дарвозасига қолган иккитасини эса ўз дарвозасига йўллайди. Ажабланарлиси ўйинда ундан бошқа ҳеч ким гол ура олмаган.
«Автогол» урган футболчини рақиб жамоа мухлислари хуш кўришади. Бироқ севимли жамоасининг ўйинчиси ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйса борми? Ана кўринг томошани. Бунақа футболчини мухлислар кечириши қийин. Бунга мисол тариқасида колумбиялик Пабло Эскобарни келтириб ўтишимиз мумкин. Жаҳон чемпионатида АҚШга қарши беллашувда ҳимоячи кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўяди. Унинг бу қилмишини кечира олмаган ашаддий фанатлар уни 10 кундан кейин ваҳшийларча ўлдириб кетишади. Биргина хато футболчининг ҳаётига «нуқта» қўйган эди.
Грузия терма жамоаси собиқ ҳимоячиси Каха Каладзе 2009-йилда Италияга қарши кечган беллашувда «автодубл»га эришиб «Скуадра адзурра»га ғалабани туҳфа қилган эди.
Жаҳон чемпионати-2010 олдидан ўткзилган ўртоқлик ўйинларида Япония термаси иккита учрашувда умумий ҳисобда 0:3 ҳисобида имкониятни бой беради. Эътиборлиси ҳар уччала гол ҳам кунчиқар юрт вакиллари ҳисобига ёзилган.
Англия Премьер лигасининг ўтган мавсумида «Ливерпул»нинг Словакиялик ҳимоячиси нақ тўртта автогол киритиб, ўзига хос антирекорд ўрнатишга муваффақ бўлди.
Дарвоқе «Олтин тўп»нинг икки карра соҳиби ҳисобланадиган португалиялик Криштиану Роналду ҳам ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган. Испания чемпионатида «Гранада» меҳмони бўлган «Реал» минимал ҳисобда имкониятни бой беради. Қизиқ томони ягона голни Роналду ўз дарвозасига киритиб қўйган. Бу воқеа, омадсизликлардан ҳеч бир футболчи ҳимояланмаганлигига яна бир исбот бўла олади.
Футбол оламида ғаройиб авотоголлар ҳам йўқ эмас. Таиланд ва Индонезия термалари ўйинида ғолиб чиққан жамоа кучлироқ рақибга дуч келиши аён бўлгач, жамоалар мағлубиятга учраш йўлини излай бошлайдилар. Ҳисоб 2:2 кўринишида якунланиш арафасида турган эди. Бироқ сўнгги сонияларда индонезиялик ҳимоячи бор маҳоратини ишга солиб, ўз дарвозасини ишғол қилишга уринган. Таиландликлар эса бунга қаршилик қилишади. Бироқ ҳимоячи уддабурон чиқиб қолади ва ўз дарвозасига тўпни аниқ йўллаб, жамоасига мағлубиятни туҳфа этади.
P.S: «Инетрфутбол» ва «Чемпион» газеталаридаги маълумотлар асосида тайёрланди.
Юсупов Фурқат
Манба: www.Furkat.uz
шаблоны для dle

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1