1

АҚШда айиқлар билан селфига тушиш тақиқланди

HI-TECH 29.10.2014, 15:11
АҚШда айиқлар билан селфига тушиш тақиқланди

АҚШ Ўрмонлар муҳофазаси хизмати айиқлар билан селфига тушишни тақиқлади, дея хабар бермоқда TechTimes. Ушбу чеклов Калифорниядаги Тахо кўли ҳудудида айиқлар билан суратга тушиш ҳоллари кўпайиб кетгани сабабли киритилди.

«Тахо кўли» сайёҳлик боғи ходимларидан бирининг аниқлик киритишича, сўнгги пайтларда сув ҳафзаси ҳудудида қора айиқлар фонида селфи олишга иштиёқманд кишилар сони тобора ошиб бормоқда.

АҚШ Ўрмонлар муҳофазаси хизмати ходимлари, айиқларнинг одамларга ҳамла қилиш ҳолатлари кузатилмаган бўлса-да, селфи билан боғлиқ вазият анча жиддий тус олган, деб ҳисоблайди. Идора боғни тўлиқ ёпиб қўйиш имкониятини кўриб чиқишга ҳам тайёр.

Қора айиқ (барибал) нисбатан раҳмдил ҳайвон ҳисобланади. У қўнгир айиқдан фарқли равишда, одамлардан қочади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1