1

Намунавий уйлар учун ажратилган 90 миллиондан зиёд маблағлари ўзлаштириб юборилгани маълум бўлди

ЖАМИЯТ 29.10.2014, 17:58
Намунавий уйлар учун ажратилган 90 миллиондан зиёд маблағлари ўзлаштириб юборилгани маълум бўлди

Тошкент вилоятининг Янгийўл тумани, “Шўралисой” ҚФЙ, Наврўз маҳалласи ҳудудида якка тартибдаги намунавий лойиҳа асосида 12 та уйнинг қурилиши қалбаки баённома билан бошланади.

Қалбаки баённомага асосан, А.Ҳакимжанов раҳбарлигидаги "ARS MICRO PRODUKTIONS" МЧЖ нинг низом жамғармаси шакллантирилмасдан туриб, танлов савдолари қийматининг 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағлари бўлмаса-да, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИШИК Тошкент вилояти филиали билан шартнома тузилган. Шартнома шартига биноан, А.Ҳакимжанов намунавий уйларнинг қурилиш-монтаж ишларини бажаришни зиммасига олган.

Шундан сўнг, жиноий шерикларнинг "ёрдами" билан "Қишлоқ қурилиш инвест" ИШИК Тошкент вилояти филиалидан бажарилган ишлар ҳисоб-фактуралари асос қилинган ҳолда, жами 1 млрд. 219 млн. 304 минг сўмлик пул маблағи "ARS MICRO PRODUKTIONS" МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб берилган.

Аниқланишича, "ARS MICRO PRODUKTIONS" МЧЖ раҳбари А.Ҳакимжанов, "Қишлоқ қурилиш инвест" ИШИК Тошкент вилояти филиали раҳбари ва ушбу филиалнинг техник назоратчилари ўзаро тил бириктириб, келтирилган манзилда намунавий уйлар қурилиши учун маълумотнома, ҳисоб-фактураларни қалбакилаштириб, бажарилган ишларни қўшиб ёзиш натижасида 92 млн. 931 минг сўмлик пул маблағларини ўзлаштириб юборган.

Барча ҳолатлар юзасидан А.Ҳакимжанов ва бошқалар одил суднинг ҳукми билан тегишли жазоларини олдилар. Бу ҳақда хабар қилган “Ҳуқуқ” газетаси уларга қандай жазо тайинлаганини маълум қилмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1