АсосийHi-tech

Японияда чарчоқ даражасини назорат қилувчи мослама яратилди

Дунёда биринчи марта инсон туши ва чарчоқ даражасини назорат қилиб турувчи мослама яратилди ва айни пайтда Япониянинг “Нинтэндо” (Nintendo Co.) корпорацияси уни сотувга чиқариш учун тайёргарлик кўрмоқда, деб ёзмоқда ТАСС корпорация президенти Сатору Ивата маълумотига таянган ҳолда.

Мослама ётоққа жойлаштирилади ва микротўлқинлар ёрдамида нафас олишни, юрак уришини ва ухлаётган одамнинг бошқа жиҳатларини кузатиб боради. Олинган маълумотлар махсус серверга юборилади ва у ерда таҳлил қилинади.

“Нинтэндо” президенти мослама 2015 йилда сотувга чиқарилишини маълум қилди. Ана шунда унинг нархини билиб олиш мумкин бўлади.

    Бошқа янгиликлар