Google Maps хизматидан эндиликда ўзбек тилида ҳам фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда Google’нинг ўзбекистонлик ходими Нодир Тўрақулов 30 октябрь, пайшанба куни Facebook’даги саҳифасида хабар қилди деб ёзмоқда kun.uz.
Parol.uz’нинг ёзишича, Google Maps’да деярли барча сўзлар, шунингдек, Ўзбекистон ва вилоят, туман, шаҳар, кўча номлари ҳам ўзбек тилига таржима қилинган. Аммо бошқа давлат ва шаҳарлар номи ҳозирча таржима қилинмаган.
Google Maps’дан ўзбек тилида фойдаланиш учун maps.google.com сайтига кириш, ўнг томон пастки қисмидаги созлашлар бўлими орқали дастур тилини ўзбек тилига ўзгартириш зарур.