1

Тожикистонда Facebook бир ой ичида учинчи бор ёпиб қўйилди

HI-TECH 31.10.2014, 09:08
Тожикистонда Facebook бир ой ичида учинчи бор ёпиб қўйилди

Тожикистонда Facebook ижтимоий тармоғи бир ой ичида учинчи бор ёпиб қўйилди, деб хабар бермоқда «РИА Новости».

Мамлакат аҳолисини интернет хизматлари билан таъминловчи провайдерларнинг маълум қилишича, ижтимоий тармоқнинг бу сафарги ёпиб қўйилишига мамлакатдаги Алоқа хизмати томонидан ёзма равишда берилган буйруқ сабаб бўлган.

Провайдерлар маълумотига кўра, ҳукумат нозири бўлган мазкур хизмат «ВКонтакте» ижтимоий тармоғи, Topnews.tj сайти ва «Яндекс» қидирув хизмати сингари 50 дан зиёд сайтни ёпиб қўйишни талаб қилган. Тожикистон Алоқа хизмати эса ушбу сайтлар ёпилишига алоқаси йўқлигини таъкидламоқда.

Бундан аввал Тожикистонда бир миллиондан зиёд киши фойдаланадиган Facebook 5 октябрь куни ёпиб қўйилиб, бу ижтимоий тармоққа 10 октябрь куни ўтказиладиган амалдаги ҳукуматга қарши намойишда иштирок этиш ҳақидаги чорлов жойлаштирилгани билан боғланган эди.

Кейинроқ Тожикистон алоқа операторлари Душанбе аҳолиси учун SMS юбориш хизматини ўчириб қўйгани хабар қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1