Ўтган ишларни таҳлил қилинг, хато қилмайсиз! (24 август – 23 сентябрь)
Умумий башорат
“Сунбула”лар 2019 йилда янги ишларга бел боғлашдан аввал ўтган ишларни ва хатоларни элакдан ўтказиб, таҳлил қилиб кўриши лозим. Ана шунда ўйлаганларингизни самарали амалга оширасиз ва молиявий аҳволингизни ҳам яхшилаб оласиз.
“Тўнғиз йили”да омадли кишилар билан танишасиз. Уларнинг муваффақиятлари сизни ҳам илҳомлантиради. Натижада йил охирида ишда ёки ўқишда юқори чўққиларни забт этишга эришишингиз мумкин.
Оила қурмаган “Сунбула”лар баҳор ойларида ҳамкасблари орасидан ўз муҳаббатларини топадилар. Ёзда эса оила қуришлари кутилмоқда. Жазирама иссиқ кунларда саломатликка алоҳида эътибор қаратиш зарур. Иммунитетни мустаҳкамловчи муолажаларни канда қилманг. Айниқса, эски касалликларни даволашга киришинг. Елвизаклардан ва шамоллашдан сақлансангиз, шифокорларга камроқ мурожаат қиласиз.
Агар ўйлаб иш кўрсангиз кузга келиб мўмайгина даромад олишингиз мумкин. Ҳаттоки, автомашина харид қилишингиз ёки уйингизни тўлиқ таъмирлатишингиз кутилмоқда. “Тўнғиз йили”да “Сунбула”лар ўз тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйса ҳам бўлади. Бу соҳада уларга яшил чироқ ёнмоқда. Бироқ шартномалар тузиш ва савдо-сотиққа пул “тикиш”га шошилманг.
Табиатан синчков, майда нарсаларга ҳам эътиборли ва қатъиятли бурж эгалари бу йил ҳам кам хато қилишади. “Тўнғиз йили”нинг ўзи уларни ўз қарамоғига олмоқда.
Иш фаолиятингизда биринчиликни эгаллаш учун бор куч-ғайратингизни ва топқирлигингизни ишга солинг. Ҳеч бир ишни чала ташлаб кетманг. Тиришқоқлар ҳар қандай қийинчиликни осонликча енгиб, юқори лавозимларга кўтарилишлари мумкин. Баҳорда иш шунчалик кўпайиб кетадики, май ойигача тиниб-тинчимайсиз. Меҳнаткашларни нафақат қизғин иш фаолияти, балки кўпгина хизмат сафарлари ҳам кутмоқда.
Баҳорнинг охирида ўз иши билан шуғулланиши мумкин. Масалан, машина хариди ёки янги дўкон очиш... Санъат ва реклама тижорати билан шуғулланувчилар молиявий қўллаб-қувватловчи ҳомийларни топишлари мумкин. Куз ойида иш юзасидан ажойиб таклифлар тушади. Ўзингизга ишониб, такаббурлик қилмасангиз атрофдагилар эътирофига тушасиз.
Даромад ортидан қувиб, яқинларингизни унутиб қўйманг. Улар сиз билан вақт ўтказишга ва маслаҳатингизни олишга умидвор. Ҳар бир нарсада меъёр бўлиши лозим. Уй ишларини бир четга суриб қўйиш ярамайди.
Юлдузлар бу йилда кўпроқ дам олиб, саломатликка эътиборли бўлишни маслаҳат беришмоқда.
ШАХСИЙ ҲАЁТ
2019 йилда оила қурмаганлар шахсий ҳаётидан нималарни хоҳлаётганларини ўзлари ҳам тушунмай қолишади. Севги борасида хато қилишдан чўчиманг. Ахир ҳақиқий туйғулар кўпгина синовлар ортиданпайдо бўлади. “Тўнғиз йили”да кўпгина дўстлар орттиришга ҳаракат қилинг. Балки ҳақиқий муҳаббатингизни улар орасидан топарсиз?!
“Тўнғиз йили” оилалиларга ҳам кутилмаган ўзгаришларни ваъда бермоқда. Хонадонингизда жуда кўп меҳмон кутасиз. Бунга уйингизни янгидан таъмирлатганингиз, янги уйга кўчганингиз ёки жажжи фарзанд туғилиши сабаб бўлиши мумкин. Хонадонингизда тинчлик ва хотиржамлик ҳумронлик қилади.
Маиший муаммоларни тезда ҳал қилишга тўғри келади. Ҳеч бир ишни ортга сурманг, акс ҳолда муаммони ечиш янада қийинлашади. Катта фарзандингизнинг ўқиши ва тарбияси билан алоҳида шуғулланишга тўғри келади. Агар балоғат ёшидагиларнинг бирортаси ўқишга киришни ният қилган бўлса, тайёргарликни баҳордан бошлаш керак. Уй ишларини ҳал этиш учун жуда кўп маблағ керак бўлади. Бироқ кредит олмасликка ҳаракат қилинг.
Хуллас, 2019 йил зерикишга вақтингиз бўлмайди.Оилада юз беражак баъзи кичик муаммоларга оптимистик назар билан қарашга ва дарров тушкунликка тушмасликка интилинг.
САЛОМАТЛИК
Тозаликни хуш кўрувчи бурж вакиллари “Тўнғиз йили”да вирус ва касалликлардан қўрқмасликлари ҳам мумкин. Улар сизга аниқ хавф солмайди.
Бироқ иммунитетни мустаҳкамловчи ва тетиклаштирувчи муолажалар ортиқчалик қилмайди.Айниқса кўпчилик билан мулоқот қилишга, жамоат транспортларида юришга ва йўл-йўлакай овқат тановул қилишга одатланганлар рақс ёки спорт билан шуғулланишлари керак бўлади. Велосипедда сайр қилиш каби фаол спорт турлари айнан сиз учун.
“Тўнғиз йили”да зарарли одатларингиз билан ҳам курашинг. Чунки йил эгаси уларни хуш кўрмайди. Кўпроқ пиёда юринг, тоза ҳаводан нафас олинг ва кечалари компьютер олдида ўтиришни бас қилинг. Агар шифохонага тушиб қолишни истамасангиз, ўз вақтида тиббий кўрикдан ўтиб юринг. Ўз вақтида дам олишни канда қилманг. Акс ҳолда кўзларингиз остида шишлар пайдо бўлади.
КАРЬЕРА
Юлдузлар 2019 йилда молия борасида камтарроқ бўлишни маслаҳат беришмоқда. Ўз даромадингизни аниқ белгилаб, амалга ошиши мумкин бўлган мақсадлар сари интилишга ҳаракат қилинг. Акс ҳолда “тилла балиқни” қўлдан бой берасиз. “Тўнғиз йили”да пулингиз кўп бўлади. Аммо шундай бўлса ҳам жуда зарур бўлмаган харидларни ортга суриб турган маъқул. Яхшиси даромадингизни фоизли жамғармага қўйиб, кейинчалик шахсий тадбиркорликни йўлга қўйинг. “Сунбула”лар агар исрофгарчилик қилмаса, ўйлаган ишини амалга ошира олади.
Куз моддий жиҳатдан оғир кечади. Шунинг учун қўшимча даромад манбаини излашга тўғри келади. Агар режаларни аниқ белгилаб олсангиз, қийинчиликлар ортда қолади.
АЁЛ "СУНБУЛА"ЛАР
2019 йилда аёл “Сунбула”ларнинг ҳаёти бир текис кечмайди. Қувонч ва омад билан бирга, бахтсиз кунлар ҳам келиши мумкин. Молиявий жиҳатдан барча ишларингиз маромида кечади, бироқ яқинлар билан муносабатларда эҳтиёткор бўлиш зарар қилмайди. Ҳар бир сўзингизни айтаётганда аҳамиятли бўлинг, ҳиссиётларингизни жиловлашни ўрганинг.
Севги-муҳаббат борасида кутилмаган учрашувларга умид қилманг. Агар жуфтингизни танлаб бўлган бўлсангиз, арзимаган ишлар учун хафа бўлишни бас қилинг ва муносабатларнимустаҳкамланг. Оилалиларнинг хонадонида йил давомида турли муаммолар юзага келиш эҳтимоли бор. Шунинг учун аёл “Сунбула”ларга юлдузлар “аввал ўйлаб, кейин сўйлаш”ни маслаҳат беришмоқда.
“Тўнғиз йили”да ишга шўнғиб кетасиз. Шунинг учун толиқиб қолмасликка ҳаракат қилинг ва соғлиғингизга ўз вақтида аҳамият беринг. Муҳим масалаларни ҳал этиш учунвақт ва куч керак бўлади. Шундай экан, амалга ошмайдиган орзулар ортидан қувлашни бас қилинг. Баҳор ва ёзда тўхтовсиз меҳнат қилишингиз керак. Таътилни йил бошида ёки охирида олганингиз яхши. Баҳордан то июнь ойигача қийинчиликларни енгиб ўтишга тўғри келади. Июль ойидан декабрга қадар эса ҳаётингиз тинч ва осуда кечади.
ЭРКАК "СУНБУЛА"ЛАР
Юлдузлар 2019 йил эркак “Сунбула”ларга қийин кечишини айтишмоқда. Барча ишларни тўғри ташкиллаштирсангиз қувватингиз ва вақтингиз ҳамма нарсага етиши мумкин. Агар бир нарсанинг атрофида ўралашиб қолмасангиз, кўпгина ютуқларга эришасиз.
Оилада турмуш ўртоғингиз билан тушунмовчиликлар юзага келади. Бундай вазиятларда ўзингизни иш билан чалғитишга урининг.
Бўйдоқ эркаклар “Тўнғиз йили”да ўз жуфтларини топиб, тўй қилади. Энг асосийси узоқ бош қотирмасдан, тўғри танлов қилиш. Унутманг, агар танлов борасида хато қилиб қўйсангиз, бутун умр қийналиб қолишингиз мумкин.
“Тўнғиз йили”да молия борасида ҳам эҳтиёткорроқ бўлинг. Ортиқча харажатлар даромадингизга жиддий таъсир қилиши мумкин.
Йил давомида саломатлигингиз устида қайғуришга тўғри келади. Чунки 2019 йил тез-тез шамоллаш натижасида турли асоратлар сизни қийнаб қўяди. Йилнинг иккинчи ярмида омад кулиб боқади. Энг асосийси атрофдагиларга ўзингизни кўрсатинг, бор истеъдод ва маҳоратингизни намойиш қилишдан чўчиманг.