1

Ўзбекистонда UMS мобил оператори рекламалари учун кастинг эълон қилинди

HI-TECH 07.11.2014, 17:00
Ўзбекистонда UMS мобил оператори рекламалари учун кастинг эълон қилинди

Ўзбекистонда очилаётган UMS алоқа оператори фотосессиясида қатнашишни истаган 18-60 ёш оралиғида бўлган икки жинс вакиллари учун кастинг эълон қилинди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Номзодлар миллати ўзбек бўлиши, замонавий ишбилармон кўриниш ва иложи борича модель қиёфасига эга бўлиши лозим.

Кастинг ва фотосинов 7-9 ноябрь кунлари «Кинопром» компанияси офисида соат 12:00 дан 17:00 га қадар ўтказилади.

Суратга олиш ишлари Тошкент шаҳрида Москвадан келган медиа-компания ва Россиядаги «МТС» вакиллари иштирокида 12-16 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Кастинг талаблари ва бошқа маълумотлар билан Kinoshniki.uz сайтида батафсил танишиш мумкин.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1