АсосийSiyosat

Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон делегациясини қабул қилди

'Ўзбекистон мудофаа вазири Покистон делегациясини қабул қилди'ning rasmi

Бугун, 20 февраль куни Мудофаа вазирлиги Марказий аппаратида Ўзбекистон мудофаа вазири генерал-майор Баҳодир Қурбонов Покистон Қуруқликдаги қўшинлари Бош штаби бошлиғи генерал-лейтенант Надим Раза бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Икки томонлама учрашув доирасида минтақада хавфсизликни таъминлаш, мамлакатлараро ҳарбий ва ҳарбий техник ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда ҳарбий таълим соҳасида мақсадли алоқаларни юқори поғонага кўтариш масалалари юзасидан ўзаро фикр алмашилди.

photo_2019-02-20_10-46-08.jpg

Икки мамлакат мудофаа идоралари ўзаро ҳамкорлик муносабатларини янги босқичга кўтариш, манфаатли алоқаларни янада ривожлантиришга келишиб олди.

Эслатиб ўтамиз, эртага, 21 февраль куни Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиқларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон, Қозоғистон, Покистон, Туркманистон, Тожикистон ва Афғонистон Қуролли Кучлари бош штаби бошлиқлари, Қирғизистон Республикаси Қуролли Кучлари Бош штаби бошлиғининг биринчи ўринбосари, АҚШ Қуролли Кучлари ЦЕНТКОМ қўмондони иштирок этади.

    Бошқа янгиликлар