2019 йилнинг 3-5 март кунлари Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов амалий ташриф билан Қатарда бўлади. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати маълум қилди.
Доҳа шаҳрида Ўзбекистон-Қатар музокаралари бўлиб ўтади.
Унда икки томонлама муносабатларнинг қатор масалалари, ўзаро алоқаларни ривожлантириш истиқболлари, шунингдек, долзарб халқаро ва минтақавий муаммолар муҳокама қилинади.






