1

Миллий олимпия қўмитаси чемпионатнинг диск улоқтириш бўйича натижаларини эълон қилди

СПОРТ 28.03.2019, 13:28
Миллий олимпия қўмитаси чемпионатнинг диск улоқтириш  бўйича натижаларини эълон қилди

Айни кунларда пойтахтимизда енгил атлетика бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Енгил атлетика федерациясига қарашли асосий майдонда ўтказилаётган мусобақада босқон, диск ва ядро улоқтириш каби техник йўналишлар бўйича кучлилар сараланмоқда. Ушбу Ўзбекистон чемпионати катталар, U-19, U-17 ва U-15 ёш тоифаларида бўлиб ўтяпти.

Айни пайтга келиб, диск улоқтириш бўйича барча натижалар маълум:

Катталар
1. Рашид Содиқов (Фарғона) – 44.32 метр
1. Шаҳризода Юсуфова (Тошкент) – 42.02

U-19
1. Рашид Содиқов (Фарғона) – 49.00
1. Мавлуда Умарова (Фарғона) – 41.11

U-17
1. Яҳё Турғунов (Фарғона) – 44.79
1. Шаҳризода Юсуфова (Тошкент) – 41.64

U-15
1. Машраб Йўлчибоев (Фарғона) – 48.89
1. Дилафруз Парпиева (Сирдарё) – 32.10

Бугун турли ёшдаги босқон улоқтирувчи атлетлар ўз маҳоратларини намойиш этишади. Эътиборингизга баҳслардан олинган фотосуратларни ҳавола қиламиз.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1