Дзюдочиларимиз Анталия Гран-присида қатнашади

СПОРТ 01.04.2019, 14:55
Дзюдочиларимиз Анталия Гран-присида қатнашади

5-7 апрель кунлари Туркиянинг Анталия шаҳрида дзюдо бўйича анъанавий Гран-при халқаро турнири бўлиб ўтади. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам иштирок этади, деб хабар беради Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати. Нуфузли халқаро турнирда сайёрамизнинг 78 давлатидан 537 нафар (330 нафар эркак, 207 нафар аёл) спортчи иштирок этиш учун буюртма берган. Улар сафидан Ўзбекистон терма жамоасининг 8 нафар аъзоси ҳам жой олган. Анталия Гран-присида полвонларимиз нафақат медаллар, балки Токио-2020 олимпиадасининг қимматли рейтинг очколари учун ҳам баҳс олиб боради.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон шарафини қуйидаги спортчиларимиз ҳимоя қилади:

-60 кг: Кемран Нуриллаев, Достон Рўзиев,

-66 кг: Шаҳрам Аҳадов,

-73 кг: Ғиёсжон Бобоев,

-90 кг: Шаҳзодбек Собиров,

-100 кг: Шерали Жўраев, Оловиддин Жўрақулов,

+100 кг: Алишер Юсупов

Анталияда ташкил этиладиган Гран-при турнирига полвонларимиз мураббийлар Камол Муродов ҳамда Ўктам Рахмонов бошчилигида жўнаб кетади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1