Хабарингиз бор, шу кунларда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.
Бугун, 19 апрель куни Осиё чемпионатининг биринчи кунида 3 нафар боксчимиз ринга чиқади.
Қуйида уларнинг рақиблари ва жанглар ўтказилиш вақти билан танишишингиз мумкин.
Эркаклар:
- 64 кг: Шунқор Абдурасулов - Кадим ал-Эзиреж (Ироқ) (бошланиш вақти - 14:00 дан сўнг)
-69 кг: Бобоусмон Батуров - Баярку Ганбаатар (Мўғулистон) (16:15 дан сўнг)
Аёллар:
-57 кг: Ёдгорой Мирзаева - Кришми (Шри-Ланка) (17:30 дан сўнг)
Изоҳ: Жангларнинг бошланиши Тошкент вақти билан, тахминан кўрсатилган. Жанглар давомида нокаутлар бўлиши ҳисобига вақт ўзгариши мумкин.