1

Журналистлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти фаолияти билан танишдилар

ЖАМИЯТ 10.06.2019, 21:02
Журналистлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти фаолияти билан танишдилар

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистоннинг етакчи ОАВ вакиллари учун Ўзбекистон Фанлар академияси Ядро физикаси институтига пресс-тур ташкил этилди.

Унда «Ўзатом» агентлиги, «Росатом» давлат корпорацияси ва Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги мутахассислари иштирок этди.

Тадбирни ташкил этишдан мақсад 1956 йилдан буён фаолият кўрсатиб келаётган Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти ҳақида, шунингдек Ўзбекистоннинг ядро технологиялари соҳасидаги тажрибаси ва илмий мактаби ҳақида журналистларга маълумот бериш эди.

Пресс-тур иштирокчилари институт ҳудудида жойлашган ВВР-СМ ядро тадқиқоти реактори билан танишдилар. Реактор 1959 йилнинг сентябрь ойида ишга туширилган. Аввалига унинг қуввати 2 МВт ни ташкил этган бўлса, кейинчалик 10 МВт га етказилган. Жорий йилда реактор ишга туширилганига 60 йил тўлади.

Ўзбекистондаги тадқиқот реактори кенг қамровли, жумладан, ядро физикаси соҳасида фундаментал тадқиқотлар, нейтрон физикаси, моддалар тузилиши, қаттиқ жисмлар физикаси, материалшунослик, тиббиёт изотопларини ўрганиш каби масалаларни ҳал этишда фойдаланилади. Қайд этиш керакки, охирги йилларда амалий ишланмалар жадаллик билан олиб бориляпти ва ишлаб чиқаришга татбиқ этиляпти.

Журналистлар шунингдек, 1976 йилда ташкил этилган «Радиопрепарат» давлат корхонаси фаолияти билан танишдилар. Корхона тиббиёт, биотехнологиялар, қишлоқ хўжалиги ва бошқа соҳалар учун радионуклидлар; онкология, кардиология ва эндокрин касалликлар; инфекция касалликлари диагностикаси учун тест-тизими радиофармация препаратлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган. Тиббиёт ва илмий мақсадлар учун ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар 60 турдан зиёдни ташкил этади. Аксарият ишланмалар ноёб бўлиб, муаллифлик ҳуқуқи ва патентлар билан ҳимояланган.

ОАВ ходимларига «Радиопрепарат» ДК мутахассислари билан суҳбатлашиш имконияти яратилди. Бундан ташқари, журналистлар Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти Беҳзод Йўлдошевдан интервью олдилар.

Қайд этиш керакки, институт мутахассислари томонидан ядро физикаси ва радиацион технологиялар соҳасида тўпланган тажрибалардан мамлакатда қурилаётган биринчи АЭС лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1