АсосийЖамият

Ўзбекистонда ёш раҳбарлар улуши 65 фоизга ошди

Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликларига “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилиш топширилди.

'Ўзбекистонда ёш раҳбарлар улуши 65 фоизга ошди'ning rasmi

Ўзбекистонда сўнгги етти йилда бошқарув кадрлари таркиби анча ёшариб, 40 ёшгача бўлган раҳбарлар улуши 37 фоиздан 65 фоизга ошди. Бу ҳақда бугун, 30 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда маълум қилди.

“Биз Янги Ўзбекистонда “халқ хизматидаги давлат” тамойилини рўёбга чиқаришда сиз каби иқтидорли, жонкуяр ва етакчилик қобилиятига эга ўғил-қизларимизга таянамиз.

Шу боис, ўтган ойда истиқболли кадрлар тайёрлаш ва уларни давлат бошқарувига жалб этиш бўйича муҳим фармонни имзоладим.

Энди, Давлат бошқаруви академиясида “Келажак лидерлари” дастури бўйича ҳар йили 100 нафар салоҳиятли ёшлар ўқитилади”, деди Президент.

Бу ёшлар вазир ва ҳокимларга бириктирилади, икки ой уларнинг ёнида юриб, тажриба орттиради. Бир ойга хорижий стажировкага юборилади.

Дастурни тамомлаган ёшлар раҳбарлик лавозимларига асосий номзод бўлади.

Шунингдек, ҳозир тоғ-кон, агросаноат, тўқимачилик, кимё, электротехника, қурилиш материаллари соҳасида 1 миллион ёшлар меҳнат қилмоқда. Энди саноат, сервис, тадбиркорлик ва қишлоқ хўжалигида банд ёшларнинг касбий ривожланиши бўйича ҳам тизим яратилади. Ҳар бир касб йўналиши бўйича айнан ёшлар ўртасида республика мусобақалари ўтказилади. Бунда давлат корхоналари ва хусусий сектор вакиллари тенгма-тенг иштирок этади.

Тармоқ раҳбарлари ҳар йили ўз тизимидаги 100 нафар ёшни селекция қилиб, хорижий стажировкага юборишни йўлга қўяди. Бунинг учун, ҳар бир тармоқ 10 миллиард сўмдан ажратади. Бу маблағлар солиқ солиш базасидан чегириб ташланади.

Бундан ташқари, ўқишга кира олмаган мактаб битирувчилари ҳамда техникум ва олийгоҳларни тугатаётган талабаларни банд этиш бўйича 2 та алоҳида дастур қабул қилинди. Шу мақсадда Алоқабанк ва Миллий банкка 300 миллион доллар ажратилди. Улар “Ёшлар бизнеси” дастури доирасида 100 минг ёшларни, “Келажакка қадам” орқали 140 минг олийгоҳ битирувчисини даромадли иш билан таъминлашга масъул бўлади.

Бандлик вазирлиги Савдо-саноат палатаси Миллий банк билан бирга олийгоҳ, техникум, касбий таълим битирувчиларини иш берувчилар билан боғлайдиган платформани ишга туширади. Бандлик, Мактаб, Олий таълим вазирликлари “Ҳаракатда даромад” электрон тизимини яратиб, таътилдаги 3 миллион ёшларни малака талаб қилмайдиган ишлар билан банд қилади. Ҳар йили юқори синф ўқувчиларини касб танлашга қизиқтириш ва кўмаклашиш мақсадида “Менинг касбим” республика танлови ўтказилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Жиззах Шароф Рашидов туманида сел оқими кузатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:09

    Жиззах Шароф Рашидов туманида сел оқими кузатилди

    Наманган вилоятининг Поп тумани “Қамчиқ” довонида ҳам қор кўчкилари содир бўлган эди.

    'Оҳангарон “Enco Group”: кабелдан экспортгача – 60 миллион долларлик лойиҳа ишга тушмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:45

    Оҳангарон “Enco Group”: кабелдан экспортгача – 60 миллион долларлик лойиҳа ишга тушмоқда

    Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни Тошкент вилояти, Оҳангарон туманидаги “Enco Group” корхонасида юқори кучланишли кабель маҳсулотлари ишлаб чиқариш жараёни билан танишди.

    'Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келганми ёки аёллар?'ning rasmi

    Жамият Бугун 06:09

    Ўзбекистонга эркак туристлар кўпроқ келганми ёки аёллар?

    Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда жами 11,7 млн нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.

    '“Қамчиқ” ва Чимёнда қор кўчкилари кузатилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:45

    “Қамчиқ” ва Чимёнда қор кўчкилари кузатилди

    12 февраль куни кечки соатларда Наманган вилояти ҳамда Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчкилари содир бўлди.

    'Андижон, Тошкент ва бошқа ҳудудларда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:24

    Андижон, Тошкент ва бошқа ҳудудларда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

    Бир неча ҳудудда гиёҳвандлик ва кучли таъсир қилувчи моддалар савдоси билан боғлиқ ҳолатлар фош этилди.

    'Умранияда яна бир ўзбекистонлик аёл бўлакланган ҳолда ўлдирилгани айтилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 03:02

    Умранияда яна бир ўзбекистонлик аёл бўлакланган ҳолда ўлдирилгани айтилмоқда

    Дурдона Ҳакимова иши доирасида иккинчи қурбон — 32 ёшли Сайёра Эргашалиева аниқланган.