АсосийДунё

Илк бор дунёнинг энг бой аёллари эълон қилинди

Бугунги кунда дунёда тахминан 658 миллион аёл турли компанияларнинг асосчилари ва эгалари ҳисобланади.

'Илк бор дунёнинг энг бой аёллари эълон қилинди'ning rasmi

Бугунги кунда дунёда тахминан 658 миллион аёл турли компанияларнинг асосчилари ва эгалари ҳисобланади. Таққослаш учун, эркаклар орасида бу кўрсаткич 722 миллионни ташкил этади. Бу ҳақда Global Entrepreneurship Monitor маълумотларига таяниб, “Forbes” журнали хабар берди.

Аёл тадбиркорларнинг ютуқлари ва синовларини эътироф этиш мақсадида “Forbes” илк марта бутун дунё бўйича ўз бойлигини мустақил тарзда орттирган 50 нафар энг бой аёл рейтингини тузган.

“Бу аёллар коллагендан тортиб то кўмиргача бўлган соҳаларда бойлик орттирган – 13 мамлакат ва 4 қитъадан (ҳозирда Африка ёки Жанубий Америкадан бирортаси йўқ). Уларнинг умумий бойлиги 276 миллиард долларни ташкил этади, бу ҳар бирига ўртача 5,5 миллиард доллардан тўғри келади”, дейилади хабарда.

Дунёдаги ўз бойлигини мустақил орттирган энг бой аёл деб швейцариялик кемасозлик магнати Рафаэла Апонте-Диамант эълон қилинди. Унинг соф бойлиги 38,8 миллиард долларни ташкил қилади.

У ва эри Жанлуижи Апонте Mediterranean Shipping Company (MSC) компаниясига асос солган. Ҳозир бу компания дунёдаги энг йирик юк ташувчи компания бўлиб, 136 мингдан ортиқ ходим, 900 та кема ва 675 та офисга эга. Рафаэла компанияни 200 000 долларлик кредит ёрдамида бошлаган. Бу пул билан улар илк кемани харид қилган ва 9 йил ичида флотни 17 та кемагача кенгайтирган. 80 ёшида у ҳали ҳам кемалар интерьери ва безаги дизайнига жавоб беради ва MSC жамғармаси бошқарув кенгашига аъзо бўлиб қолмоқда.

Иккинчи ўринда – америкалик Дайан Ҳендрикс. Унинг бойлиги 22,3 миллиард доллар. У ABC Supply компаниясининг ҳаммуассиси бўлиб, бу компания том ёпиш, ташқи пардозлаш материаллари ва бошқа қурилиш материаллари етказиб бериш бўйича энг йирик дистрибьюторлардан биридир.

Учинчи ўринда хитойлик собиқ кимё ўқитувчиси Чжун Хуэйцзянь. Унинг бойлиги 15,6 миллиард доллар. У 1995 йилда Hansoh Pharmaceuticals компаниясига асос солган ва 4 йил ўтиб ўпка саратони кеч босқичларини даволаш учун Gainuo дориси билан катта ютуққа эришган. Hansoh’нинг йиллик даромади 1,7 миллиард долларни ташкил этади. Компания онкологик, инфекцион ва аутоиммун касалликларни даволашга ихтисослашган.

Тўртинчи ўринда яна бир хитойлик аёл – Чжоу Цюньфэй. Унинг бойлиги 10 миллиард доллар. У Lens Technology компаниясига асос солган. Компания сенсорли экранлар ишлаб чиқаради ва мижозлари орасида Apple, Samsung, Tesla бор. Собиқ миграцион ишчи бўлган Чжоу компания асосини 1993 йилда бошлаб, 136 мингдан ортиқ ишчи ва 9,5 миллиард доллар йиллик савдога эришган.

Рейтингдаги бошқа аёллар:

  • Дениз Коутс (Буюк Британия) – 8,5 млрд доллар. У акаси билан бирга онлайн қимор ўйинлари платформасини бошқаради.
  • Жуди Фолкнер (АҚШ) – 7,8 млрд доллар. У тиббий дастурий таъминот ишлаб чиқарувчи Epic Systems компаниясига асос солган.
  • Ван Лайчунь (Гонконг) – 7,2 млрд доллар. У электрон компонентлар ишлаб чиқарувчи Luxshare Precision Industry компаниясига эгалик қилади.
  • Мариан Илич (АҚШ) – 6,9 млрд доллар. У Little Caesars питсахоналари тармоғи эгаси.
  • Лин Тан (Канада) – 6,6 млрд доллар. У маркетинг дастурлари ва онлайн ўйинлар билан шуғулланувчи AppLovin компаниясининг инвестори.
  • Линда Ресник (АҚШ) – 6,3 млрд доллар. У эри билан бирга Wonderful Company қишлоқ хўжалиги компаниясини асос солган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Эрон Трамп ва Нетаньяхуга билвосита ўлим билан таҳдид қилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 16:48

    Эрон Трамп ва Нетаньяхуга билвосита ўлим билан таҳдид қилди

    Эроннинг етакчи уламоси уларни “моҳареб” деб топди.

    'Туркияда ўрмон ёнғинлари сабабли аҳоли эвакуация қилинмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:00

    Туркияда ўрмон ёнғинлари сабабли аҳоли эвакуация қилинмоқда

    Измир губернатори Сулаймон Элбан ҳозирча ёнғин назоратга олинмаганини айтган.

    'Эроннинг ядровий дастури яксон этилдими?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:44

    Эроннинг ядровий дастури яксон этилдими?

    АҚШ зарбаларидан сўнг Эронда 400 кг уран изсиз йўқолди.

    '“Евангелистлар” Европада ҳарбий хизматдан бош тортганларга бошпана берилишини талаб қилмоқда'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:30

    “Евангелистлар” Европада ҳарбий хизматдан бош тортганларга бошпана берилишини талаб қилмоқда

    Улар айрим давлатларда бош тортганлар ҳануз таъқиб қилинаётганини айтиб, Европани инсон ҳуқуқларига содиқ бўлишга чақирмоқда.

    'Россиянинг ҳужуми ортидан Украинанинг “F-16” қирувчи cамалиёти қулаб тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:27

    Россиянинг ҳужуми ортидан Украинанинг “F-16” қирувчи cамалиёти қулаб тушди

    Украина етакчиси Вашингтонга ва Ғарбдаги иттифоқчиларига мурожаат қилиб, ҳаво мудофаа тизимини мустаҳкамлашда ёрдам беришни сўради.

    'Исроил ва Эрон ҳаводаги урушининг иккинчи ҳафтаси қандай кечди?'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:25

    Исроил ва Эрон ҳаводаги урушининг иккинчи ҳафтаси қандай кечди?

    Сиёсий босим кучаймоқда, ракеталар учишда давом этмоқда.