АсосийHi-tech

ОНЛАЙН ТАРЖИМА ХИЗМАТИГА ЎЗБЕК ТИЛИ ҚЎШИЛДИ

Google Translate онлайн таржима хизматида ўзбек тили пайдо бўлди. Энди ушбу хизмат орқали ўзбек тилидан бошқа тилларга ва бошқа тиллардан ўзбек тилига таржима қилиш имконияти мавжуд, деб ёзади iLike блоги.

Ҳозирча ўзбек тили фақат веб-версияда мавжуд бўлиб, хизматда лотин алифбосидан фойдаланилади.

Хабарларга кўра, Google Translate хизматининг ривожи учун кўнгиллиларни жалб қилиш ва яқин орада хизматга ўзбек тили ҳам киритилиши борасида 2014 йилнинг январь ойида маълум қилинган.

Айни пайтда ушбу хизмат фойдаланувчилари томонидан унинг айрим камчиликлардан холи эмаслиги, катта ҳажмдаги матнлар таржимасида жумла тузилиши билан боғлиқ хатолар мавжудлиги айтилмоқда.

 

    Бошқа янгиликлар