1

"MICROSOFT" компанияси мутахассиси Тошкент шаҳридаги ИНҲА Университетида маъруза қилди

HI-TECH 16.12.2014, 11:46
"MICROSOFT" компанияси мутахассиси Тошкент шаҳридаги ИНҲА Университетида маъруза қилди

Тошкент шаҳридаги Инҳа университети талабалари учун "Microsoft"  компаниясининг Қозоғистондаги бўлими мутахассиси Андрей Андреев томонидан маъруза ташкил этилди, дея хабар беради uz24.uz нашри.

Маърузанинг мавзуси  "Microsoft" компаниясининг академик дастурларига бағишланди. Таъкидлаш лозим, 2012 йилда "Microsoft" компанияси жаҳондаги 300 миллиондан ортиқ ёшларга 2015 йилга қадар имкониятлар яратиш учун “Microsoft YouthSpark” глобал ташабуссининг ишга туширилиши ҳақида эълон қилган эди.

Ушбу ташаббус учта асосий йўналишда ўз салоҳиятини такомиллаштиришга уринаётган ёшларга кўмаклашишга қаратилган кенг кўламли дастурларни бирлаштирди. Жумладан, уларнинг қаторидан талабалар ва аспирантлар ўртасида халқаро технологик танлов “Imagine Cup” дастури, фаолиятини бошлаётган компанияларга кўмаклашишга қаратилган “BizSpark” дастури, ўрта мактаб ва олийгоҳда таълим олиш вақтида асосий техник кўникмаларни ривожлантиришда талабалар ва ўқитувчиларга "Microsoft" воситаларидан бепул фойдаланиш имконини берувчи “DreamSpark” дастури, техник мутахассислик бўйича таълим олаётган талабаларга стипендиялар тақдим қилинадиган “Microsoft Student Partners” бутунжаҳон таълим дастури ўрин олган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1