Ўзбекистон Президентининг 2014 йил 4 декабрдаги қарори билан, Ўзбекистон олий таълим муассасалари 2018 йил 1 январга қадар тўлов-контракт асосида кадрлар тайёрлаш учун тушадиган маблағлардан олинувчи солиқлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмаларни тўлашдан озод этилади.
Ушбу маблағлар олий ўқув юртларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ўқув жараёнини замонавий таълим воситалари билан таъминлаш ҳамда олий ўқув юртлари ходимларини моддий рағбатлантиришга йўналтирилади, дея хабар беради uz24.uz нашри Norma маълумотларига таяниб.





