1

ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга илк ташрифи чоғида Бухорода ҳам бўлди

СИЁСАТ 27.08.2019, 18:21
ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле Ўзбекистонга илк ташрифи чоғида Бухорода ҳам бўлди

Самарқанд шаҳрида “Моддий ва номоддий маданий меросни асраш: долзарб муаммолари ва уларни ҳал қилиш стратегияси” мавзусида ташкил этилган халқаро конференция ҳамда “Шарқ тароналари” ўн иккинчи халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш маросимида иштирок этган ЮНЕСКО Бош директори Одри Азуле бугун, 27 август куни Бухорога ташриф буюрди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Юқори мартабали меҳмонни Бухоро халқаро аэропортида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А.Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокими Ў.Барноев кутиб олди.

ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси рўйхатига кирган 157 мамлакатдаги 962 та объектнинг 9 таси Ўзбекистонда жойлашган. Хивадаги Ичан-қалъа, Самарқанд, Бухоро ва Шаҳрисабздаги тарихий марказлар, Ғарбий Тянь-Шань шулар жумласидандир.

Одри Азуле ташриф давомида шариф шаҳардаги бир қатор ана шундай тарихий объектларни бориб кўрди. Хусусан, ЮНEСКО Бош директори Пойи Калон ансамбли, кўҳна Арк қўрғонини ҳайрат ва ҳавас билан томоша қилди. Сомонийлар мақбараси зиёратида бўлди. Тарихий ва меъморий обидалар, халқимизнинг миллий ҳунармандчилиги мартабали меҳмонда катта қизиқиш уйғотди.

Маълумот учун: 2018 йил октябрь ойида Шавкат Мирзиёев Парижда Одри Азуле билан учрашуви чоғида Ўзбекистон билан ЮНЕСКО ўртасида 2018-2021 йилларга мўлжалланган қўшма Ҳаракатлар режаси қабул қилинган. Бу ҳужжат муносабатларни янги босқичга кўтариш, томонлар олдида турган вазифаларни биргаликда инновациялар орқали ҳал этиш ва барча йўналишларда ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1