1

Транспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этилади

СИЁСАТ 07.09.2019, 14:21
Транспорт воситалари учун утилизация йиғими жорий этилади

Олий Мажлис депутатлари қонунчиликка транспорт воситалари учун утилизация йиғимини жорий этишни кўзда тутувчи қўшимчаларни киритишни биринчи ўқишда қабул қилди.

Бугун депутатлар томонидан «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги қонунига тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Чиқиндилар тўғрисида"ги Қонунига янги моддалар киритиш масаласи муҳокама қилинди. Бу ҳақда «Yuksalish» умуммиллий ҳаракати матбуот хизмати хабар қилди.

Хусусан, экологик хавфсизликни таъминлаш, фуқаролар саломатлиги ва атроф-муҳитни транспорт воситаларнинг истеъмол хусусиятларини йўқотиш оқибатида вужудга келган чиқиндиларнинг зарарли таъсиридан ҳимоя қилиш мақсадида:

ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар, улар учун тиркамаларга нисбатан утилизация йиғими жорий этилиши;

транспорт воситаларига нисбатан тўланадиган утилизация йиғимининг миқдори Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан белгиланиши;

утилизация йиғимининг тўланиши кўзда тутилган транспорт воситаларининг турлари ва тоифалари, шунингдек утилизация йиғимининг ундириш назарда тутилган.

Ҳужжат лойиҳаси депутатлар томонидан 1-ўқишда қабул қилинди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1