1

2014 йилда Facebookнинг ўсмирлар ўртасидаги оммавийлиги тушиб кетди

HI-TECH 22.12.2014, 10:52
2014 йилда Facebookнинг ўсмирлар ўртасидаги оммавийлиги тушиб кетди

Facebookнинг АҚШ ўсмирлари ўртасидаги машҳурлиги мана икки йилдирки, пасайишда давом этмоқда. Бу ҳақда  Bloomberg агентлиги Frank N. Magid Associates компанияси тадқиқотларига таянган ҳолда маълум қилмоқда.

Тадқиқот маълумотига кўра, ижтимоий тармоқдан фойдаланувчиларнинг 88 фоизи 13-17 ёшга тўғри келади. Таққослаш учун ўтган йили бу кўрсаткич 94 фоизни, 2012 йилда эса 95 фоизни ташкил этганлигини айтиб ўтиш мумкин.

Улар ўртасида Facebookка бўлган қизиқиш йўқолиб бормоқда, аммо улар бошқа тармоқлар орқали алоқа қилишмоқда. Масалан, охирги йилда ижтимоий тармоқдан фойдаланувчи ёшларнинг Twitterдан фойдаланиши 46 фоиздан 48 фоизга ўсган.

Ўтган йилги тадқиқот натижалари Facebook инвесторларини жиддий хавотирга солган бўлиб топ-менежерларнинг ўзлари ҳам ёшлар Facebooдан фаол фойдаланишмаётганлигини тан олишган эди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1