1

Товушдан ўзган самолётлар — Конкорд ва Ту-144 (фото)

HI-TECH 22.12.2014, 14:25
Товушдан ўзган самолётлар — Конкорд ва Ту-144 (фото)

Бу самолётлар энди учишмайди, энди товушдан тез учадиган самолётлар йўқ.  Бу самолётлар энди афсона бўлиб қолди. Айтиш мукинки, ҳозирги  "Боинг"лар тезлик бўйича булар олдида ип эшолмайди. 

Ту-144 самолётининг биринчи парвози 1968-йилнинг сўнгги кунида, Конкорднинг парвози эса 1969-йил март ойи бошида амалга оширилган. 1978-йил Ту-144 (йўловчи ташишлар) самоёти , 2001-йилда эса Конкорд самолёти сўнгги марта осмонга кўтарилди ва биз улар билан мангу хайрлашдик. Улар авиациянинг энг ёрқин саҳифаси бўлиб тарихда қолишди.

Ту-144 крейсер тезлиги  соатига 2300 км/с, Конкордники эса — 2150 км/с эди. Товушдан икки бора тез амалга оширилувчи парвозлар туфайли "вақтга қайтиш" имкони туғилганди. Лондондан эрталаб 9 да Конкордда учган йўловчилар Нью-Йоркка тонгги 7 да етиб келишар эди. Тошкентдан эрталаб Ту-144 да Москвага учиб, тушликни Москвада қилиб, Катта Театрда спектаклни томоша қилиб, кечки овқатни яна Тошкентда қилса бўлар эди.  

Жами бўлиб 16 та Ту-144 ва 20 та Конкорд ишлаб чиқарилган

Конкорд парвозининг максимал узоқлиги Ту-144 самолётининг шу каби хусусиятларидан устун эди. 

Ту-144 салони ўз европалик рақобатчисидан анчагина кенг эди. Ту-144 нинг баъзи бир модификацияларида 150 йўловчи сиғарди. Конкордда эса фақат 100. 

Конкорд салонида. 

Ту-144 салонида. 

Конкорд санузели. 

Ту-144 санузели. 

Конкорд кабинаси. 

Ту-144 кабинаси. 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1