Навоийда қурилаётган wi-fi боғ 2015 йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилади

HI-TECH 22.12.2014, 14:45
Навоийда қурилаётган wi-fi боғ 2015 йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилади

Навоий шаҳридаги “Фарҳод” маданият саройи атрофида интернет боғнинг қурилиш ишлари 2014 йил сентябрь ойидан буён давом этмоқда, деб хабар бермоқда Uz24.

NAV.UZ маълумотига кўра, бу ерда барпо этилаётган Wi-Fi кафе юқори тезликдаги симсиз интернетга эга. Бундан ташқари, катталар учун ролик ва велосипед учиш ҳамда болалар учун ўйин майдонлари ҳам қурилади.

Айни вақтда боғ ҳудуди ободонлаштирилиб, дарахт кўчатлари экилди. “Цито-Навоий” МЧЖ вакилларининг сўзларига кўра, интернет-кафе 2015 йилнинг январь ойида фойдаланишга топширилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1