1

2014 йилнинг энг яхши нон пишириш печлари рейтинги

HI-TECH 22.12.2014, 15:14
		2014 йилнинг энг яхши нон пишириш печлари рейтинги

Бугунги кунда кўплаб уй бекалари нон пишириш печларидан фойдаланишаётгани сир эмас. Нон пишириш печини сотиб олишнинг яна бир яхши томони шундан иборатки, нон печи хужжатлари билан бирга ҳар бир ҳаридорга ушбу нон печларида пишириш мумкин бўлган нон ва ширинликларни пишириш реептлари жойлаштирилган китобчалар тақдим этилади. Кўп сонли мухлисларимизнинг илтимосларига кўра, айнан нон пишириш печлари, уларнинг ютуқ ва камчиликлари борасида маълумот беришга қарор қилдик.

10. Scarlett SC-401

Ютуғи: Рейтингда 10 ўринда турган ушбу нон печи унчалик қиммат эмас. бажарадиган ишлари ҳам кўп эмас. Унда пишириқни иситиш, тез пишириш, пишириқ шаклини ўзгартириш имконияти кабилар мавжуд.

Камчилиги: “Ёқиш” тугмаси мавжуд эмас. Шунингдек диспейни ёритиб турувчи тугма ҳам йўқ. Нон печидан фойдаланиш учун бьерилган китобча ичида пишириш учун таклиф қилинган нон рецептлари сони кам. Ноннинг қандай пишаётганини кузатиш бирмунча қийин, сабаби олд қисмдаги ойнаси кичик ишлаб чиқарилган. Баъзи пишириқларни мейъёрда пишириш учун қувват етмай қолиши ҳолатлари кузатилади.

9. Rolsen RBM-530

Ютуғи: Албатта маҳсулотнинг кўриниши унинг сифати ҳақида “сўзлайди”. Бу нон печи ҳам бежирим кўринишга эга. Ички йиғма меҳанизмлари сифатли, нарҳи ҳамёнбоп. Пишириқ пишиб бўлгач, майин мусиқа сизни тайёр маҳсулотни олишга чақиради.

Камчилиги: Афсуски пишириқнинг пишаётганини кузатиш учун маҳсус ойна мавжуд эмас. Агар сиз адашган ҳолатда бошқа тугмасини босиб қўйган бўлсангиз, орқа қайтариш имконияти йўқ. Бунда сиз уни электрдан узишингиз лозим бўлади. Маҳсус рецептлар китобидаги пиширқларга солинадиган маҳулотлар ҳажми аниқ ёзилмаган.

8. Gorenje BM900ND

Ютуғи: Бошқарув сенсор асосида. Печнинг аксарият қисми темир металлдан ишланган. Пишириқни пишириш, печ ички чироғи, пишириш учун мўлжалланган вақт таймери бор.

Камчилиги: Ушбу нон печининг энг катта камчилиги илк пишириқларни пирилгандан сўнг ундан елим таъми келиши мумкинлигидар. Печ шовқин билан ишлайди. Маҳсус рецепт китобчасидаги рецептларни тайёрлаш қийин.

7. Moulinex OW310E30Uno Metall

Ютуғи: Нон печининг устки металл қисми пишиқ ишланган. Бошқариш ҳам осон. Агар нон вақтидан аввал пишганини кўрсангиз, “тўхтатиш” тугмаси орқали жараённи тўхтатишингиз мумкин.

Камчилиги: Рецептлар китобчаси бироз ноаниқ ёзилган. Печ пишириқ вақтида ички ҳароратни назоратга олинмаган.

6. Mystery MBM-1204

Ютуғи: Ушбу нон печи сифатли, аммо анча арзон нархга топиш мумкин. Тез пишириш, тайёр бўлган маҳсулотни вақтидан олдин ўчириш имконияти мавжуд.

Камчилиги: Баъзан ушбу нон печининг қопқоғи ўз-ўзидан очилиб кетиш ҳолатлари кузатилиши мумкин. рецептлар ноаниқ.

5. Binatone MBS-2175

Ютуғи: Ушбу нон печида мультиварка, йогурт тайёрлаш аппарати, парда пиширувчи ускуна каби имкониятлар мавжуд. пишириш аъло даражада амалга оширилади.

Камчилиги: Пишаётган маҳсулотни кузатиш мушкул, чунки олд дисплей жуда кичик, рецептлар берилган китобча тушунарсиз.Пишириқни куйишдан сақлаш қийин.

4. Bork X800

Ютуғи: Бу нон печида пишириқни мустақил равишда пишириш функцияси мавжуд. Ички қисмни ювиш осон, ойна ва ички чироқ мавжуд.

Камчилиги: Афсуски пишириш жараёнида печнинг устки қисми қаттиқ қизиб кетади. Печнинг устки корпуси қирилиш ва пачоқланишга мойил. Шовқин билан ишлайди.

3. Panasonic SD-2500 WTS

Ютуғи: Печ дизайни антиқа. Электр токини кам талаб этади. Ҳамирни аралаштириши сифатли. Кўплаб техгник имкониятларга эга.

Камчилиги: Қора нон пишириш имконияти йўқ. Гарчи камчиликлар мавжуд бўлса ҳам нархи бироз қимматроқ.

2. Panasonic SD-2501WTS

Ютуғи: Пишириш борасида ушбу нон печига аъло баҳо бериш мумкин. шовқинсиз ишлайди. Пишириқ ўлчами ва шаклини бошқариш қилиш имконияти бор.

Камчилиги: Печда маҳсус ойнача мавжуд эмас. Электр токига улаш ноқулай, чунки электр сими жуда калта, мавжуд финжони кичик ўлчамда.

1. Panasonic SD-ZB2502 BTS

Ютуғи: 2014 йилнинг нон печлари рейтингида энг олий ўрин Panasonic SD-ZB2502 BTS нон печига берилган. Пишириқ рецептлари аниқ, йиғилиши сифатли, пишириш услуби аъло даражада. ҳамирни тайёрлаш, аралаштириш ва пишириши сифат даражасида амалга оширилади.

Камчилиги: Хатто шундай сифатли нон печида ҳам бир қанча камчиликлар бор. масалан баъзи дастурларни бироз аниқлаштириш лозим. Электр симини узунроқ қилиш ҳам зарар қилмасди. Ҳамирни аралаштириш вақтидаги шовқин камайтирилса мақсадга мувофиқ бўларди.

Умида Якубова тайёрлади

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1