АсосийSiyosat

Сенат Раиси Миср Элчиси билан учрашди

'Сенат Раиси Миср Элчиси билан учрашди'ning rasmi

18 октябрь куни Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаеванинг Миср Араб Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Амани ал-Итр билан учрашуви бўлиб ўтди.

Суҳбат чоғида ижтимоий-иқтисодий, маданий-гуманитар соҳаларда, туризм соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорликни янада ривожлантириш, халқаро тузилмалар, жумладан ИҲТ доирасида ҳамкорлик қилиш бўйича кенг кўламли масалалар муҳокама этилди.

Шунингдек, гендер тенглик, хотин-қизлар ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш, икки мамлакат хотин-қизлар ташкилотлари ўртасида яқин алоқалар ўрнатиш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Маърифатпарвар исломни тарғиб қилиш, бой тарихий меросни ўрганиш, икки мамлакат олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот марказлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича ҳамкорлик қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бу нуқтаи назардан парламентлараро мулоқот, парламент дипломатияси институти имкониятларидан фойдаланиш муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди.

    Бошқа янгиликлар