1

Блогер: Мактаб ўқувчиларига мадҳияни доимий куйлатиш малолга айланиш хавфи бор

ЖАМИЯТ 26.10.2019, 19:46
Блогер: Мактаб ўқувчиларига мадҳияни доимий куйлатиш  малолга айланиш хавфи бор

Ўзбекистондаги барча умумтаълим мактабларида II чоракдан бошлаб дарс ва машғулотлар давлат мадҳиясини жўр бўлиб куйлашдан бошланади. Мазкур маълумотни Халқ таълими вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Анвар Умаров тасдиқлаган.

 Блогер Шаҳноза ўрнатилиши режалаштирилаётган ушбу тартиб мактаб ўқувчилари учун  аввал мажбурият, кейин малолга айланиш хавфидан хавотирда эканлигини ёзган.

"Мактабларда ҳар куни давлат мадҳиясини айтиб дарс бошланиши ҳақидаги хабарни  ўқиб бундан 15 йиллар аввал "Ёш куч" журнали учун собиқ маҳбусдан олган интервьюм эсимга тушди.  
Интервьюнинг номи "Мадҳияни қамоқхонада ўргандим" эди. Маҳбус қамоқхонада ҳар тонг мадҳия куйлатишдан ташқари мадҳиядан жазо қуроли сифатида фойдаланганларини, хато қилганларга такрор-такрор "Серқуёш"ни (у мадҳияни шундай дерди, бирон марта гимн ё мадҳия сўзини ишлатмади) куйлатишганини сўзлаб берганди. "Энди шу Серқуёшни эшитсам, асабийлашавераман" деганди (интервьюни архивимдан топсам, жойлайман).  

Мадҳияни ҳар куни куйлатиш ортида яхши ният борлигига ишонаман. Лекин бу давлат рамзи, тарбия воситаси эмас. Қамоқхоналарда ҳам у жазо воситаси сифатида жорий этилмаганди, яхши ният бор эди ортида. Аммо амалиётда шунақа бўлиб чиқди. Мактаб ўқувчиларига ҳам у аввал мажбурият, кейин малолга айланиш хавфи бор.  

Ўқувчилик пайтимиз мадҳия байрамларда қўйиларди, тўлқинланиб кетардик. Ҳар куни тўлқинланиб бўлмайди, ҳеч қандай қўшиқдан. Ҳатто болаларимизга аллани ҳар хил қилиб куйлаймиз-ку!

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1