1

Ўзбекистонда чорва озуқасига бўлган талаб 120 млн тонна, эҳтиёж эса 40 фоизга қондирилган

СИЁСАТ 13.11.2019, 20:57
Ўзбекистонда чорва озуқасига бўлган талаб 120 млн тонна, эҳтиёж эса 40 фоизга қондирилган

Бу ҳақда Президент 13 ноябрь куни чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва ипакчилик тармоқларини янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида айтди

Маълумки, давлатимиз раҳбарининг жорий йил 23 октябрдаги фармони билан Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегияси қабул қилинган эди. Ушбу ҳужжат доирасида замонавий ёндашув асосида соҳа модернизацияси бошланди. Шунингдек, 7 ноябрь куни Президентнинг “Қорақалпоғистон Республикасида чорвачилик тармоқларини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

– Ҳудудларимиз салоҳиятидан тўғри фойдаланиб, қаерга нима экиш, қайси чорва турини етиштириш, қўшилган қиймат занжирини яратиш орқали бозорларимизда гўшт, сут ва тухум маҳсулотларини кўпайтириш, нархлар барқарорлигини таъминлаш ва даромадни ошириш бўйича, афсуски, самарали тизим мавжуд, деб айта олмаймиз, – деди йиғилиш аввалида Шавкат Мирзиёев.

Мамлакатимизда чорва озуқасига бўлган талаб 120 миллион тоннани ташкил этади, аммо ўтган йилда атиги 47 миллион тонна озуқа ишлаб чиқарилиб, эҳтиёж 40 фоизга қондирилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1